Инсон ҳаётининг маъноси. Инсон ҳаётида маънавиятнинг ўрни ва аҳамияти

Маънавият. Фикр юритувчи ҳар бир инсон албатта ўз ҳаётининг маъно-мазмуни, моҳияти ҳақида бир кун эмас, бир кун ўйлаб қолади. Бу ёруғ дунёда яшашдан мақсад нима? деган саволни ўзига ўзи беради. Дарҳақиқат, инсон ҳаётининг маъноси борми, у нега яратилган ўзи? Аллоҳ инсонни икки жаҳонда азизу мукаррам қилиб яратди.

Бутун моддий оламни унга бўйсундирди. Инсон вужудидан мақсад эса унинг кўнгил кўзгусидир. Чунки бу кўзгу Борлиқ ҳақиқатини – Ҳақ жамолини ўзида акс эттириш қобилиятига эга. Бу табаррук ғоя турли тарзда, турли кўриниш-ифодаларда кўпчилик улуғ алломаларимиз ижодида ўз аксини топган.

Улар йўқ жойдан пайдо бўлмаган. Охирги ва бизгача мукаммал етиб келган илоҳий ваҳий бўлмиш Қуръони каримнинг «Нур» сураси 35-ояти “Аллоҳу нур ус-¬¬самовоти ва-л-арз» (Аллоҳ осмонлар ва ернинг “нуридир”) деб бошланади ва давомида «Аллоҳ ўзининг (бу) нурига ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур» (Йаҳди-л-лоҳу ли-нуриҳи ман йашау) деб таъкид этилади. маънавият