Халифалар ҳукмронлиги ва исломнинг жаҳон динига айланиши

Режа

  1. Халифалар ҳукмронлиги ва исломнинг жаҳон динига айланиши
  2. Қуръон — Исломнинг асосий манбаи ва қадимий тарихий ёдгорлик
  3. Ақидалар

Халифалар ҳукмронлиги ва исломнинг жаҳон динига айланиши

Халифалар ҳукмронлиги. Юқорида  айтилиб  ўтилганидек, Муҳаммад расулуллоҳ 632 йилда вафот этди. Бу даврга келиб мусулмонлар давлати Ямандан Синой ярим оролигача, Қизил денгиз соҳилларидан Марказий Қум саҳросигача чўзилган ҳудудларни ўз ичига олган катта мамлакат эди. Бу ерларда Ислом ҳукмрон динга айланди.

Муҳаммад вафотидан кейин унинг ўринбосарлари ёки ноиблари (арабча халифалар) давлатни бошқара бошлаганлар ва шу муносабат билан мусулмонлар давлати «араб халифалиги» деб ном олган.

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг «Мендан кейин халифалик 30 йил давом этади. Ундан сўнг подшоҳликлар пайдо бўлади», деган ҳадислари бор. (Имом ат-Термизий). Ҳақиқатдан ҳам, пайғамбаримиз башоратларини тарих тасдиқлади.

30 йил хулофойи Рашидийлар, Абу Бакр ас-Сиддиқ, Умар бин ал-Ҳаттоб, Усмон бин Аффон, Али бин Абу Толиб 632-661 йиллар давомида исломни асл ҳолида сақлаган ҳолда халифалик қилдилар.

Ундан кейинги даврларда халифалар эмас, балки уммавийлар, аббосийлар сулолаларига мансуб бўлган подшоҳлик ва амирликлар ҳукмронлик қилдилар.(Қаранг: Динлар ҳақида маълумот. Тошкент-2000, Буклет. 3-буклам).