Паронимлар луғати

СЎЗ БОШИ

Паронимлар. Тил маданияти умуммаданиятнинг ажралмас қисми бўлиб, унинг юксалишида кучли қуролдир.

Тил ижтимоий ҳаётда муҳим роль ўйнайди. Шунинг учун ҳам ҳар бир кишидан тилнинг тараққиёт қонунларини мукаммал билиш, унга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш талаб этилади.

Нутқ маданиятига эътибор кундан-кунга ортмоқда, аммо шунга қарамай, кўпгина ўқувчиларнинг ёзма ишларида, ҳатто, газета, журнал ва китобларда (танбур ўрнига тамбур, адил ўрнига адл, тери ўрнига тире қўллаш каби) хато ва камчиликлар учраб туради.

Талаффузи жиҳатидан яқин, маъно томондан фарқли бўлган сўзлар тилшуносликда пароним дейилади.

Ёзма ёки оғзаки нутқда паронимларни мазмунан тушуниб етмай, бири ўрнига иккинчисини қўллаш, уларнинг имлосида янглишиш каби ҳоллар тез-тез учраб туради. Бундай камчиликларни бартараф қилиш учун уларнинг қисқача луғатини яратишни лозим кўрдик. Луғат, хусусан, мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари учун мўлжалланган.

Microsoft Word — paronimlar_lugati_ziyouz_com.doc

ЛУҒАТНИНГ ТУЗИЛИШИ

1. Луғатда дастлаб пароним сўзлар келтирилиб, улар алфавит тартибида берилди.

2. Паронимик уядаги хар бир сўз мустақил луғат мақоласи сифатида, сатр бошидан берилиб, уларнинг мазмунан (шунингдек, шаклан) бошқа фарқли сўзлар эканлигига қисқа изоҳ берилади. Паронимик уядаги сўзларни фақат бир-бирларидан фарқларидан иборат бўлганлиги учун ҳам, полисемантик сўзнинг бир мустақил маъносига изоҳ бермай, унинг маъносига изоҳ бериш ёки синонимик вариантини келтириш билан чекландик.

3. Ҳар бир луғат мақоласи изоҳлангач, матбуот, турли журнал ва бадиий асарлардан мисоллар ҳамда сўзлашув тилидан олинган мисоллар келтирилади.

4. Паронимик уялардаги бош сўзларни тартиблашда алфавит тартибига риоя қилинди.

5. Паронимик уя составига кирган айрим сўзлар грамматик белги (помета) билан таъминланди. Масалан: абрў эск. қош; одош диал. тамом, адо; гўш, эск. кт. қулоқ каби.

6. Фақат бирор компонент билан қўлланадигап айрим сўзларнинг дастлаб паронимик уяни ташкил этунчи компоненти берилиб, икки нуқтадан сўнг тўлиқ формаси келтирилди. Масалан: оро: оро бермоқ аро бармоқ, атоқли: атоқли от грам. Бирор предметга махсус қўйилган ном.

Microsoft Word — paronimlar_lugati_ziyouz_com.doc

ПАРОНИМЛАР ҲАҚИДА

Microsoft Word — paronimlar_lugati_ziyouz_com.doc

Паронимлар талаффузнинг ўхшашлиги, морфем составининг қисман яқинлиги туфайли ёзувда, нутқда адаштирилиши мумкин бўлган, қофиялашда, шунингдек, сўз ўйинида ишлатиладиган бошқа-бошқа маънодаги сўзлардир. Масалан: кампания компания, шароб шараф сўзлари икки паронимик уяни ташкил этувчи турли маънодаги мустақил сўзлардир.

Кампания — бирор мақсадни кўзлаб маълум вақт, давр ичида ўтказиладиган оммавий ҳаракат маъносини ифодалайди: пахта йиғим-терими кампанияси; экиш кампанияси; компания — шерикчилик, улфатчилик; буржуа мамлакатларида эса капиталистларнинг савдо ёки саноат ширкати маъноларини ифодалайди: савдо компанияси каби.

Шароб ва шараф сўзлари ҳам алоҳида-алоҳида тушунчага эга бўлган мустақил сўзлиги яққол сезилиб турибди. Лекин шунга қарамай, кўпинча оғзаки нутқда, шунингдек, ёзма нутқда ҳам уларни алмаштириб, хато ишлатиш ҳоллари учрайди. Чойхона доим кишилар билан тўла бўлар, Ҳамза уларга турли темаларда докладлар қилар, тамбур чалиб, ашула айтиб берар эди. («Сов. Ўзб.») Ҳовли сатҳига яшил гиламлардек тўшалган кашнич, укроп, нилдек қоладиган барра ўсмалар юзида шабнамлар инжудек тобланади. («Ўзб. маданияти».)

Келтирилган фактлардан кўриниб турибдики, ниҳоятда яқинлиги ва ўхшашлигидан танбур ўрнига тамбур, товланмоқ ўрнига тобланмоқ сўзлари ўринсиз ишлатилган. Ваҳоланки, улар бир-бирларидан маъно жиҳатидан тубдан фарқ қиладилар.

Паронимия ҳодисаси фразеологик бирликларда ҳам учрайди.

Таниқли тилшунос Ш. Раҳматуллаев ўзбек тили фразеологиясига доир монографик ишида фразеологик паронимлар ҳақида батафсил фикр юритган. Паронимия адабий тил нормалари, нутқ маданияти ва биринчи навбатда орфография масалалари билан боғлиқ ҳодисадир.

Паронимлар барча тилларда, жумладан ўзбек тилининг луғат составида ҳам кўп учрайди. Айниқса, фан ва техниканинг тез суръатлар билан ўсиши натижасида, ўзбек тилига кирган янги сўзлар шу тилдаги мавжуд сўзлар билан талаффузи жиҳатидан қоришиши паронимия ҳодисасининг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Масалан: штаб шитоб, тире тери, тамбур танбур, тариф таьриф.

Бундан ташқари, соф ўзбек тилида ҳам талаффуз ўзаро яқин, ўхшаш сўзлар кўплаб учрайди. Масалан: энлик эллик, соғлик совлиқ, қуйқўй кабилар.

Демак, паронимлар
а) соф ўзбекча;
б) бошқа тилдан ўзлаштирилган сўзларнинг ўзлаштирма ва соф ўзбекча сўзларнинг талаффузининг тасодифий ўхшашлиги, яқинлиги туфайли, яъни турли тилларнинг ўзаро муносабати ва ўзаро таъсири натижасида юзага келадиган тил ҳодисасидир. Баъзи лингвистик адабиётларда пароним стилистик приём сифатида фойдаланиш муҳимлиги қайд этилади.

Бу фикрнинг тўғрилигини фактлари ҳам тўла исботлайди. Афанди яқин бир ошнаси билан «Фарҳод ва Ширин»га тушишган экан. Бир вақт Фарҳод ўз дўстига «Эй Шопур» деб мурожаат қилади. Шунда Афандининг дўсти Мулла Насриддин, Фарҳоднинг шофёри ҳам борми? деб сўраб қолибди.Қизиқмисиз,— дебди Афанди,Ҳоқоннинг фарзанди бўлади-ю шофёри бўлмайдими? («Муштум».) Ҳурматли судья! Болаларимга юбориладиган алимент пулининг процентини бир оз қисқартирсангиз, деб илтимос қиламан. Чунки тунов куни хотиним билан кўчада учрашиб қолувдик: «Раҳмат, элементни ўз вақтида олиб турибман», деб қўйди. «Алимент» сўзини «элемент» деб бузиб айтгани учун юборган пулларимга юрагим ачишиб кетди».