Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорлари ва ажримлари устидан кассация шикояти бериш (протести келтириш)да расмийлаштириладиган процессуал ҳужжатлар

Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди кассация шикояти ёки протести бўйича тушган ишни у келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай кўриб чиқиши лозим. Иш ўта мураккаб бўлган ёки бошқа алоҳида ҳолларда тегишли суднинг раиси бу муддатни кўпи билан яна йигирма кунга узайтириши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди кассация шикояти ёки протести бўйича тушган ишни у келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай кўриб чиқиши лозим. Алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ёки унинг ўринбосари бу муддатни кўпи билан яна бир ойга узайтириши мумкин.