Ер фонди ва ер солиғи ҳисобини юритиш

“Ер фонди ва ер солиғи ҳисобини юритиш” дастурий маҳсули Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 20 августдаги 195-сонли буйруғи билан солиқ хизмати органларида амалиётга жорий этилган. Дастурий маҳсул “Ергеодезкадастр” қўмитаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бўлиб, “Ергеодезкадастр” қўмитасининг ҳудудий бўлимлари томонидан ер майдонлари эга бўлган юридик шахслар тўғрисидаги бирламчи маълумотлар киритилиб, солиқ хизмати органлари электрон кўринишда (почта файллари орқали) тақдим этилади.