Мавзу: Ўзбекистонда инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида белгиланган фуқароларнинг конституциявий ҳуқуларига: меҳнат қилиш, дам олиш, қариганда ёки меҳнгат лаёқатини йўқолганда модий таъминот олиш, илм олиш, матбуот, виждон эркинлиги, намойиш ва митингларда қатнашиш эркинлиги, жамоат бирлашмаларига уюшиш эркинлиги, шахсий ва уй-жой дахлсизлиги, хат ёзишмларини сир сақлаш сингари ҳуқуқлари ва эркинликлари киради. Ўзбекистон Республикасида мавжуд ҳуқуқлар, эркинликлар ва бурчлар тўғрисидаги қоидалар шахсни ҳар томонлама ривожлантиришга, ишлаб чиқаришда, давлат ва жамият ҳаётида кенг ташаббус кўтаришга, меҳнатга онгли муносабатда бўлишга, инсонпарварлик, ахлоқий-маънавий принципларга қатъий риоя этишга қаратилган. Мамлакатимиз фуқароларининг ҳуқуқий ҳолати уларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги билан белгиланади.