Нафас олиш аъзолари касалликлари нур ташхиси

“Нафас олиш аъзолари касалликларида нур ташхиси” мавзусидаги такдимот тиббиёт олий ўқув юртлари талабалари учун амалий машғулотларни ўқитишга мўлжалланган бўлиб, тақвимий режа мавзуларига мос ҳолда тузилган. Такдимот амалий машғулотларни қизиқарли ва талабаларга тушунарли ўтишда қўл келади. Такдимотнинг барча слайдлари кўргазмали кўринишда тузилган. Такдимотда нафас олиш аъзолари анатомияси, рентгенанатомияси, асосий ва замонавий текшириш усуллари, рентгенограмма шакллари расмлар ёрдамида курсатилган. Маълумотларини тайёрлашда янги адабиётлардан ва Интернет маълумотларидан фойдаланилган. Ушбу мультимедиа талабаларга «Нафас олиш аъзолари касалликларида нур ташхиси» мавзусини тўлиқ ўзлаштиришда кўмаклашади.