Ўғит қўллаш тизими

Мазкур иш дафтари агрономия факултетининг IV-курс талабаларига «Ўғит қўллаш тизими» фанини ўзлаштиришда ёрдам кўрсатиш учуи мўлжалланган. Иш дафтари ушбу фанни биринчи амалий машғулотида тарқатилади ва фанни ўзлаштиришнинг охирида талабаларда қолдирилади. Материаллар баён этиш ҳажми ва изчиллиги 5620100 — агрокимё ва агротупроқшунослик йўналиши талабалари учун белгиланган иш дастури ва календар режаларига мувофиқ келади. Амалий машғулотларни бажариш талабаларнинг ўғит қўллаш бўйича курс лойиҳаларини бажаришга тайёргарлик кўриши ва келажакдаги амалий фаолиятларида ёрдам беради.