Оила ҳуқуқи асослари

Оила юридик тушунча сифатида — шунчаки одамларнинг ўзаро эр-хотин ёки қариндошлик ришталари билан мустаҳкамланган гуруҳи эмас, балки қонунда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлган шахслар гуруҳидир. Бинобарин, оила аъзолари ўртасидаги муносабатлар оила ҳуқуқи нормалари билан белгиланган бўлиб, улар оилавий-ҳуқуқий муносабатлар деб аталади.