Помидор касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари

Помидор касалликлари. Помидор инсон ҳаѐтида катта аҳамиятга эга ва озиқ-овқат рационида муҳим ўрин тутади. Шу билан бирга помидор ўсув даврида ҳар хил касалликлар таъсирида ҳосилининг анча қисми нобуд бўлади ва сифати кескин пасаяди. Ҳимоя чоралари ва бошқа тадбирларни мунтазам қўлламаслик натижасида касалликлар, айниқса шахсий томорқаларда кўп учрайди ва катта зарар келтиради