Қашқар рубоби

Миллий чолғулар ичида қашқар рубоби алоҳида ўрин тутади, рубоб сози ўзининг жарангги, юрак қитиқлар нолаю қочиримлари, ранг-баранг ижро безаклари ва ниҳоят ўрганиш ҳамда ижро этиш жиҳатидан қулайлиги билан халқимизнинг севимли созларидан бирига айланган. Қашқар рубобининг севимли ва оммавоб бўлишига созандалардан М. Мирзаев, Э. Шукруллаев, А. Баҳромов, С.Тахалов, Қ. Усмонов Т. Ражавий, Р. Қосимовлар катта ҳисса қўшганлар.