Шоли навларидан юқори ҳосил олиш агротехникасини ўрганиш

Шоли ҳосилдорлигини белгилавчи биометрик кўрсаткичлари бўйича энг юқори натижалар Тошкен вилояти шароитида асосий экин сифатида шолининг мустақиллик ва Марварид навлари 10 майда экилганда ҳосилдорлик 84,03ц/га 93,3 ц/га ташкил этган. Шолининг ўртапишар “Авангард” навидан навидан 35,6 ц/га, агротехника тадбирларни қўллаш ҳисобига, яъни гектарига ўртапишар шоли навлари учун тавсия эилган (N150Р100K150) минерал ўғитлар меъёри берилган вариантда 58,0 ц/га, назоратига вариантига нисбатан 22,4 ц/га қўшимча ҳосил олинди. Азотли ўғитни 30 кг/га қисқартириб, ўстирувчи моддаларни (Рослин 300гр) қўллаш ҳисобига 4- вариантда 56,9 центнер ҳосил олиш имкониятлари мавжуд эканлиги кузатилади. Ушбу вариантда назоратга нисбатан 21,3 ц/га қўшимча ҳосил олишга эришилган. Искандар навини ўсиб ривожланишига зарар келтирувчи зараркунандаларга қарши Циперфос 55% э.м.к 1,5 л/га янги кимёвий воситаси қўллатилган вариантда энг юқори ҳосилдорлик 85,2ц/га бўлиб, назорат вариантга нисбатан 39,7 ц/га қўшимча ҳосил олишга эришилган.