Таълим тизимига ахборот–коммуникация технологияларини жорий этиш

Интернетнинг WWW хизмати кундан-кунга ривожланиб, мукаммал маълумотлар манбасига айланиб бормоқда. Унинг ёрдамида исталган сохада, исталган мавзуда ва истлаган вақтда маълумотларни қидириб топиш, улардан фойдаланиш, зарур бўлса улардан нусха олиш мумкин. Интернетнинг ушбу хизмат туридан фойдаланиш учун аввало мижоз компьютерида худди шундай имкониятларни яратиб берувчи махсус дастур таъминоти бўлиши зарур. Бундай дастур таъминоти браузер (Browsers) деб аталади.