”Тасвирий санъат фанининг мураккаб мавзулари устида ишлаш”

Миниатюраларда ҳаётий маиший жанр, муҳаббат, табиат, қуш, ҳашорот ва ҳайвонлар тасвири ишлана бошланди. Бобурийлар миниатюра мактабининг ёрқин намунаси “Бобурнома” китобида ўз аксини топган бўлиб бу китоб Москвадаги Шарқ халқлари санъати музейида сақланмоқда “Бобурнома” китобининг рассомлари Камолиддин Беҳзод, Шоҳ Музаффар, Бойсунқур Мирзо, Ҳайдар Мирзо бўлганлар. Хиндистон рассомчилиги тараққиётига катта хисса қўшган рассомлар Мир Саид Али, Абдусамад Шерозий, Басова, Дўст Девона, Дисвинта, Фаррухбеклар эдилар.