Халқаро хусусий ҳуқуқда мерос.

Қонун бўйича ва васият бўйича ворислар доирасини белгилаш тартиби турли мамлакатларда бир хил эмас; васиятнома шаклига кўйиладиган турли талаблар белгиланади; мерос қолдирилган мол-мулкни тақсимлашнинг турли тизимлари мавжуд ва ҳ.к. Қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги масалалар: мол-мулк турган жой қонуни, васиятнома тузилган жой қонуни, мерос қолдирувчининг фуқаролиги қонуни.