Аминокислоталар. Таснифи ва кимёвий хоссалари

Аминокислоталар оқсил молекулаларининг мономер бирлиги ва мустақил метаболитлар сифатида одам организми фаолиятида мухим ўринни эгаллайди. Улар оқсил ва нуклеин кислоталар алмашинувида, коферментлар ва витаминларнинг таркибий қисми сифатида метаболизмда қатнашади. Бу жараёнларда уларнинг хам амино- ва хам карбоксил гурухлари буйича кимёвий реакцияларда қатнашади. Бу реакциялари ўрганилганда уларнинг тузилиши, таснифланиши мустахкамланади.