Билиш фалсафаси

Фалсафанинг билиш масалалари ва муаммолари билан шуғулланувчи махсус соҳаси — гносеология деб аталади. Инсон билиши ниҳоятда кўп киррали, мураккаб ва зиддиятли жараёндир. Гнесеология асосан, билишнинг фалсафий муаммоларини ҳал этиш билан шуғулланади. Ҳар бир тарихий жамиятнинг ривожланиш эҳтиёжларидан келиб чиқиб, гносеология олдига янги вазифалар қўяди.