Болалар ёшида пубертат (ўсмирлик) даврда пародонт касалликларини кечишнинг ўзига хос ҳусусиятлари.

Болаларда пубертат даврда пародонт тўқимаси ўзининг ривожланишида охиригача шаклланмаган бўлади. Бу даврда ривожланаётган жинсий тизим гормонларининг эпителийга таъсири туфайли гингивит энг кўп тарқалган бўлади. Қизларда жинсий ривожланиш даврида жинсий гормонларни экскрецияси кучаяди ва прогестеронни чиқиши камаяди, бу ҳолат эса эндометрий, милк ва организмнинг бошқа шиллиқ қаватларида пролифератив жараёнларнинг стимуляцияси ва устунлик қилиши учун шароит яратади.