Бозор иқтисодиётидаги беқарорлик. Инфляция ва ишсизлик

Инфляция (лотинча inflatio – шишиш, бўртиш, таранглашиш) – маълум давр мобайнида мамлакатда баҳолар ўртача (умумий) даражасининг барқарор ўсиши, пулнинг харид қобилиятини узоқ муддатли пасайишидир. Дефляция – бу инфляцияга тескари бўлган жараён бўлиб, у пулнинг харид қобилиятини ортишида ўз аксини топади. Дезинфляция – бу инфляция суръатларининг пасайишидир.