Давлат мақсадли жамғармалари даромадлари ва харажатларининг ғазна

Ҳозирги кунда дунёнинг деярли барча мамлакатларида бюджетнинг касса ижроси уч усулда, яъни, банк, ғазначилик ва аралаш тизимлар орқали амалга оширилмокда. Шу давлатлар қаторида Ўзбекистон давлат бюджети ижросида фойдаланилаётган ғазначилик институти (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги) давлат сиёсатининг устувор йўналишларига мос ҳолда давлат харажатларини самарали бошқаришга йўналтирилган ташкилий-ҳуқуқий муносабатларнинг йиғиндиси сифатида иқтисодиётимизга кириб келди. Жорий этилган ғазначилик институти давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари ижросини қамраб олганлиги сабабли, Ўзбекистонда давлат молиясини бошқариш тизимидаги ислохотларда марказий урин эгаллайди.