Галоген сақловчи тўйинмаган углеводородларнинг полимерларини ишлаб чиқариш

Поливинилхлорид (ПВХ) [-CH2-CHCl-]n элементар ҳалқаси асосан “бош думча” хилида бириккан, хлор сақловчи юқори молекулали бирикмадир. Поливинилхлорид шишаланиш ҳарорати 70-80оС, қовушқоқ оқувчан ҳолга ўтиш ҳарорати 150-200оС (молекула массасига қараб) бўлган термопластик полимер. Саноатда ишалб чиқарилаётган ПВХ нинг полимерланиш даражаси 400 дан 1500 гача ўзгаради. Поливинилхлориднинг хусусиятлари ва ишлатилиш соҳаси, уни ишлаб чиқариш усулига катта боғлиқ. ПВХ нинг ҳоссаларини кимёвий модификаци­ялаб ҳам ўзгартириш мумкин. Хом ашёнинг мўллиги, полимер олишни осон усуларини мавжудлиги, қимматли ҳоссалари ПВХни ишлаб чиқаришни ривож­ланишига ва кўплаб ишлаб чиқарилишига сабаб бўлди. Поливинилхлорид асосидаги пластик массалар электр техникасида, кимё саноатида, қурилишда кўплаб ишлатилади. Поливинилхлорид барча технологик усулларда ишлаб чиқарилиши мумкин. Аммо саноатда асосан суспензия ва эмульсияда ишлаб чиқариш кенг тарқалган.