ХХ аср бошлари Туркистонда ижтимоий-сиёсий, маданий ҳаёт. Жадидчилик

Жадидчилик ғоялари эрта баҳорнинг шиддатли шамоллари сингари пўпанак босиб, билжираб кетган ўрта асрчилик турмушини энг пастки қатламларигача очиб ташлади. Момогулдирак бўлиб, Миллат ва Ватаннинг ҳаёт-мамот масаласи кун тартибига қўйилгани ҳақида бонг урди. Чақмоқдек чақнаб, унинг бағридаги жароҳатларини ёритди. Обираҳмат бўлиб, она Туркистон кўксидаги маориф, матбуот, театр ниҳолларига ҳаёт бахш этди.