HTML да формалар, фреймлар ва объектлар

FORM элементи ҳужжатни маълум бир формага солади ва форма элементлари тэгларини бошқа тэглардан ажратиб туради. <FORM> бир нечта <INPUT> тэглари кетма кетлигидан ташкил топади. Улар <FORM> ва </FORM> тэглари орасига жойлаштирилади. Формада усулдан (method), формага киритилган маълумотларни қайта ишлаш учун ҳолатлар (action) мавжуд. Усул (GET ёки POST) формага киритилган маълумотлар қай тарзда серверга жўнатилиш усулини белгиласа, ҳолат эса сервердаги қайси дастерга юборилиш URI (Uniform Resource Identifier) адресини ифодалайди.