Иқтисодиёт назарияси

Ушбу услубий кўрсатма «Иқтисодиёт назарияси» фани бўйича янги намунавий ўқув дастури (Шодмонов Ш.Ш., Жўраев Т «Иқтисодиёт назарияси» фанидан намунавий дастур. Т., Тошкент. 2010 й.) ва ўқув режаси асосида тузилган бўлиб, унда иқтисодиёт йўналишида таълим олаётган талабаларнинг курс ишини бажариши давомида амал қилиниши лозим бўлган умумий тартиб- қоидалар, меъёрлар, тегишли кўрсатма ва маслаҳатлар берилган. Ўқув – услубий кўрсатмани ишлаб чиқишда муаллифлар талабаларнинг назарий билимларини амалий жиҳатдан мустаҳкамлаш, мустақил фикрлаш қобилиятини шакллантириш ва ривожлантиришни асосий мақсад қилиб қўйган. Курс иши 1 курсда 2 семестрда бажарилади.