Клиент томонида дастурлаш. JavaScript ни HTML-ҳужжатларга жойлаштириш

Web саҳифани генерация қилиш жараёнида «клиент-сервер» архитектураси билан боғлиқ равишда дилеммалар ҳосил бўлади. Саҳифалар клиент томонида ҳам сервер томонидаги каби генерация қилинади. 1995 йилда Netscape компанияси мутахассислари клиент томонидаги саҳифаларни генерация қилиш учун махсус дастурлаш тили яратишди ва уни JavaScript деб номлашди. JavaScript – клиент томонидаги гиперматнли Web саҳифанинг сценарийларини бошқарувчи тилдир.