Кучайтиргичлар. Ўзбекистон Республикаси хукумати ва президенти олиб борётган ижтимоий-иқтисодий сиёсатда мамлакат ҳаётини барча жавҳаларини ривожлантиришга, айниқса ёш авлодни миллий тикланиш мафкураси руҳида тарбиялашга жуда катта эътибор берилмоқда. Ҳозирги кунда таълим олаётган ёшлар республикамизнинг келажагидир.
Бу шарафли вазифани бажариш ўқувчилар зиммасига тушади. Шу сабабли юксак малакали ўқувчилар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон республикаси “Таълим тўғрисидаги қонун” ва “Кадрлар тайёрлаш дастури” да кўрсатиб ўтилганидек ўқув-тарбия мазмуни ва сифатини жаҳон стандартлари даражасига кўтариш, узлуксиз таълим тизимини такомиллаштириш, юксак, касбий, маънавий ва аҳлоқий талабларга жавоб бериши юқори малакали педагог кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш кўзда тутилган.