Липидлар. Сoвунланмайдиган липидлар. Терпенлар ва стероидлар.

Гидролизланиайдиган – совунланмайдиган липидлар терпенлар ва стероидлар талабалар учун кимёвий моддаларнинг янги синфи сифатида таклиф қилинади. Бу моддаларни мактаб дастурида кўрмаганлари учун талабалар уларни таснифи, тузилиши, хоссаларини батафсил кўриб чиқишлари лозим. Шу билан биргаликда бу моддаларни биокимёвий жараёнларда иштирокининг кимёвий асослари ўрганилади. Терпенлар ўсмликлар таркибида бўлиб, кўпроқ доривор моддалар сифатида қизиқтирса, бу липидларнинг иккинчи гурухи стероидлар кўпроқ одам организмидаги метаболитлар сифатида кўрилади.