“Мусиқа машғулотларида ўқувчиларга миллий халқ чолғу асбобларимиз ва улардан ташкил топган турли ансамбллар ҳақида маълумотлар бериб бориш”

Республикамиз мустақилликка эришганлиги туфайли миллий қадриятларимиз, миллий удумларимиз тикланаётган бугунги кунда ўқувчиларнинг қизиқишларини кўпроқ миллий халқ чолғу асбобларимизга, мумтоз қўшиқларимизга, катта ашула ва мақомларимизга орттириш катта аҳамиятга эгадир. Шу боис хорижий мамлакатларнинг чолғу асбоблари ва электрон чолғу асбоблари оммавийлашиб бораётган бугунги кунда мусиқа маданияти ўқитувчилари зиммасига бу борада катта вазифа юкланади. Яьни, улар мусиқа машғулотларида авваламбор миллий чолғу асбобларимизга, мумтоз қўшиқларимизга, халқ мусиқалари ва миллий мусиқаларимизга ўқувчилар қизиқишларини янада ошириш учун ўз машғулотларида миллий халқ чолғу асбобларимиз ва улардан ташкил топган турли ансамбллар ҳамда уларнинг моҳир ижрочилари ҳақида маълумотлар бериб, шу чолғу асбобларида моҳир ижрочилар ижро этган куйлардан эшиттириб, уларнинг қизиқишларини тобора миллий халқ чолғу асбобларимизга орттириб боришлари керак бўлади.