Қурилиш механикаси. Кириш

Қурилиш механикаси – конструкция ва иншоотларнинг мустаҳкамлиги, бикрлиги ва устиворлигини ҳисоблаш принциплари ҳамда методлари тўғрисидаги фандир, унда иншоотларнинг мустаҳкамлигини ҳисоблаш билан бирга уларнинг ташқи кучларга чидамли бўлишини таъминлаш масаласи текширилади.