Радио узатувчи қурилмаларнинг ишончлигини ошириш.

Радиоузатиш қурилмаси (қисқача айтганда радиоузаткич (РУ)) деб антеннага бериладиган ва фазода тарқаладиган юқори частотали (ЮЧ) ва ўта юқори частотали (ЎЮЧ) тебранишларни генерациялаш, қувват бўйича кучайтириш ва модуляциялашга хизмат қиладиган радиотехник аппаратга айтилади. Радиоузаткичлар бешта асосий белгилар бўйича синфларга бўлинади: вазифасига кўра; фойдаланиш объектига кўра; частоталар диапазонига кўра; қувватига кўра; нурланиш турига кўра. Радиоузаткичнинг вазифаси шундан иборатки у фойдаланадиган радиотехник тизим орқали аниқланади ва у узатиладиган маълумот турига боғлиқ. Шунинг учун улар радиоалоқа, радиоэшиттириш, телевизион, радиолокацион, радиоўлчов, радионавигацион, радиобошқарув ва бошқа радиоузаткичлар турларига бўлинади. Частоталар диапазони бўйича РУлар радиочастоталар диапазонини қабул қилиш бўича мос равишда ўта узун тўлқинли, узун тўлқинли, қисқа тўлқинли, ультра қисқа тўлқинли, дециметрли, сантиметрли, миллиметрли РУларга ажратилади.