РНР да сатр ва массивлар билан ишлаш

Сатр – бу белгилар тўпламидир. PHP дастурлаш тилида белги бу бир байт ва 256 та турли белгилар мавжуд. PHP дастурлаш тили Unicode типидаги белгиларни қабул қилмайди. PHP дастурлаш тилида амалда сатрларга чегирма мавжуд эмас, шунинг учун сатрларни ишлатганда унинг аниқ узунлиги ҳақида ўйлаш шарт эмас.