Романтик балет

Сентименталистлар ижодида қарор топган янги ҳаётни танқидий кўриниши романтикларда орзу умидлар ва реал ҳаётни тафовутида намоён бўлди. Романтик ижодкорлар реал дунёга қарамақарши қилиб фантастик ҳамда экзотик оламни қўйдилар. Француз балетда романтизм катта ютуқларга эришди. Бу энг аввало рақс санъатида юқори маҳоратли техника шаклланишида акс этилди(хусусан аёллар ижросида).Биринчи романтик балетмейстер Филипп Тальони 1832-йили “Сильфида” ва 1838-йили “Дева Дуная” балетларини саҳналаштирди (бош ролда унинг қизи Мария Тальони чиқди).Машҳур романтик хореографлар қаторига Жан Коралли,Жюль Перро ва Артюр Сен-Леон киради.