Табииёт факультети кимё кафедраси такдимоти материаллари

Кимё йўналиши дастлаб 1931 йилдан бошлаб табиётшунослик кафедраси таркибида ўз фаолиятини бошлаган. 1934 йилда кимё кафедраси ташкил этилиб, 1936 йилгача унга профессор А.Н.Полонский рахбарлик қилди. Унинг ташаббуси билан кимё лаборатория хоналари жиҳозланди, сув ўтказилди, бензинли генератор билан ишлайдиган газ горелкалари ишга туширилди, лабораториялар керакли жихоз ва материаллар, асбоблар, реактивлар билан таминланди.