Телекоммуникацион қурилмаларининг электр таъминот тизимини такоммиллаштириш.

Трансформатор деб, бир параметрдаги ўзгарувчан ток энергиясини бошқа параметрдаги ўзгарувчан ток энергиясига ўзгартириб берувчи статик электромагнит қурилмага айтилади. Ўзгарадиган параметрлар ток, кучланиш, фазалар сони, частота (махсус трансформаторларда) бўлиши мумкин. Ишчи частотаси буйича трансформаторлар шартли равишда қуйидагиларга ажратилади; камайтирилган частотали (50 Гцдан кичик). саноат частотали (50 Гц) оширилган частотали (100 Гц-10 кГц) юқори частотали (10 кГцдан юқори). Фазалар сони бўйича трансформаторлар бир фазали ва кўп фазали (уч фазали, олти фазали ва х.к.) бўлиши мумкин. Бирламчи чўлғам фазалари сони электр энергияси манбаи фазалари сони орқали, иккиламчи чўлғам фазалари сони эса трансформаторнинг схемадаги вазифаси орқали аниқланади.