Аббосийлар даври адабиёти

Reja

1. Янгиланиш даврига умумий характеристика.

2. Мазкур давр адабиётидаги жанрлар.

3. Янгиланиш даври шоир ва адиблари.

Мазкур давр адабиётидаги жанрлар.

3. Янгиланиш даври шоир ва адиблари.

Умавийлар ҳокимияти инқирозга юз тутгандан сўнг халифалик Аббосийлар сулоласига ўтди. Унинг асосчиси Абу-л Аббос ас-Саффох бўлиб, у Умавийлар сулоласи вакилларининг барчасини қатил қилдирди ва пойтахтни Дамашқдан Ироқдаги ал-Анбар шаҳрига кўчирди.

Ундан кейин халифа бўлган унинг укаси Абу Жаъфар ал-Мансур(754-776) пойтахтни Бағдодга кўчирди. Абоссийлар давлатининг ривожланишига форслар катта таъсир кўрсатдилар. Давлат тузилиши,унинг девонларидаги иш юритиш ва бошқа кўпгина юмушлар форслар қўл остида бўлди. Бу даврида илм — фан, маданият ривож топди. Аббосийлар маданияти ривожига қуйдагилар таъсир кўрсатди.

Асл араб маданияти.

Унинг асосида Қуръони карим ва у билан боғлиқ бўлган диний илмлар,араб тили наҳви — сарфи ўрин олган.

Қадимги юнон маданияти.

Бу маданият Шарққа Искандар Зулқарнайн даврида кириб келган бўлиб, юнонлар Шарқда ўз фалсафий йўналишларини табобат,фалакиёт илмларини тарқатган эдилар.       

Шарқ маданияти

Бу шарқда фатҳ қилинган турклар, форс, ҳинд ва сомий халқлар маданияти мажмуасидан иборат.

Аббосийлар  даври адабиёти уч даврга бўлинади.

1. Янгиланиш даври (YIII аср ўрталаридан-IХ аср бошигача.)

2 .Янгиланиш даврига қарши бўлган муқобил давр (IХ аср бошларидан -Х аср биринчи чорагигача бўлган давр.)

 3 Х асрдан- XIII  асргача бўлган давр араб адабиёти, санъати, илм-фани маданияти жуда ривожланган давр ҳисобланади.

Аббосийлар даврида адабиётнинг бош маркази Боғдод бўлиб,илм фан ривож топган Басра ва Куфа шаҳарларида фаннинг турли соҳалари араб сарфи нахви, унинг назарияси, адабиёт ва адабиёт назарияси кабилар ривожланди.

Ироқ шаҳарларидан ташқари машҳур фан марказлари — динга оид илмлар-  Макка ва Мадинада, динга ва тилга оид илмлар Мисрнинг Қоҳира ва Фустат шаҳарларида, Сомонийлар пойтахти — Бухорода, Табаристон пойтахти Журжонда, Суриядаги ҳамадонийлар мамлакати маркази ҳалабда ривожланган эди.

Аббосийлар даврида шеърият мавзуи ва жанрларда сезиларли ўзгаришлар юз берди. Шериятдаги янги йўналиш ва янги мавзулар қуйдагилар: 1) Фалсафий шерият; 2).Суфий шерият;