Абдулла Қодирий

Оглавление/Munadarija

Reja

1. Абдулла Қодирий мероси ва уни ўрганишнинг ахамияти. 

2. Абдулла Қодирий XX аср ўзбек адабиётининг йирик намояндаларидан бири,

3.Ўзбек насри тараққиётида, хусусан, янги ўзбек хажвий насри тараққиётида А.Қодирийнинг хизматлари.

4. А.Қодирий ўзбек реалистик романчилиги мактабининг асосчиси.

5. “Ўтган кунлар” — биринчи ўзбек реалистик романи. Романда каламга олинган ҳаёт муаммолари, хусусан она юрт бирлиги, мустакиллиги, равнаки масалалари кескин тарзда қўйилиши.

6. “Меҳробдан чаён” романинг ўзига хослиги, унда феодал тўзуми чиркинлигининг фош этилиш.

7. “Обид кетмон” асарининг 30-йиллар ўзбек насри ривожидаги ўрни.

8. А.Қодирий ижодининг ўзбек адабиёти тарихида тутган ўрни.

Kirish

Ўзбек адабиётининг шаклланиши ва ривожланишида улкан хисса кушган ва “Ўзбек романнавслигининг отаси” деб ном чиқарган санъаткор А.Қодирий (Жулкунбой) 1894 йилнинг 10 апрелида Тошкент шахрининг Бешёгоч дахасида боғбон оиласида дунёга келади. Отаси Қодир бобо савдо ишлари билан, кейинчалик, кексайгач, боғбонлик билан шугулланган.

А.Қодирий ўз таржимаи холида шундай ёзади: “Бошда бой оилада тугилишимми ёки камбагал оиладами, бунисини билмайман, аммо ёшим 7-8 га етгач, корним ошга туймаганидан аник билдимки, беш жоннинг томоги фақат 80 ёшлик бир чол отамнинг мехнатидан, яъни боғнинг ёзда етиштириб берадиган хосилидан келар эди. Агар баҳор ёмон келиб, боғ мевалари, офатга учраб колса, биз хам очликка дуч келиб, киши билан жавраб чиқар эканмиз”.

Бинобарин, ёзучининг ёшлик чоқлари хийла аянчли кечади. Шунинг учун хам у ёшлик кезлари бой ва савдогарлар кулида хизмат қилиб, етарли даражада тахсил кўра олмайди. Шунга карамасдан А.Қодирийнинг билимига, адабиётга қизиқиши асло сунмайди.

У дастлаб эски усулдаги мактабда, сўнг 1908-1912 йилларда рус тўзем мактабларида укиб, уни аъло баҳоларга битириб, хатто Тошкент генераллар губернатори Самсоновнинг кумун соат билан такдирлашига сазовор булади. Абдулла Қодирий мактабни битиргач 1912 йили Расулмухаммад бойга приказчиқ, яъни мирзо бўлиб ишга киради. Бу савдогар бой инсофли-адолатли зиёлиларни жуда хурмат килар эди. Абдулла бойнинг хонадонида ва савдо дуконида яшаб жуда кўплаб ана шундай илгор фикрли зиёлилар билан танишади ва улардан савдо ишларини ўрганади. 1914 йили у бойнинг кизи Рахбарой билан турмуш куриб, ундан икки угил, икки киз кўради, яъни Нафиза, Адиба, Хабибулло, Маъсудлар билан осуда ҳаёт кечиради.

 А.Қодирий ижоди.

Булгуси адибнинг илк ижоди 1913-1914 йиллардан бошланган бўлиб, дастлаб у шоир сифатида калам тебратади. Унинг “Ахволимиз”, “Миллатимга”, “Туй” (1914-1915) каби шеърлари “Ойна” журналида босилиб чиқади. У ўз миллатини маърифатга чакиради, маърифпарвар шоир ва адиб сифатида майдонга чиқади.

Унинг “Бахтсиз куёв” (1915) номли фожиаси, “Жувонбоз” (1915), “Улокда” (1916) каби ҳикояларида хам халқни саводли, билимли, маданиятли ва озод куриш истаги сезилиб туради.

Бу асарлар Қодирийнинг бадиий ижоддаги дастлабки изланишлари бўлиб, улар уша даврнинг тараққийпарвар харакати жадидчилик гоялари билан сугорилган, жадид адабиёти таъсирида ёзилган эди. Бу асарларда Қодирий колок одатларни танкид остига олади, халқни ўзлигини англашга, янгиликка даъват этади.

Ўзувчининг “Жувонбоз” асарида ўқишни ташлаб бўзук, шалток йулларга кириб кетган бойвачча отасининг мол-мулкини совуради, синдиради, ота-онани догда колдириб, охири жиноятга кул уради, камалади.  “Бахтсиз куёв”да эса муаллиф колок одатлардан бири — хашаматли туй, ортикча сарф-харажатлар ва уларнинг кунгилсиз окибатлари масаласини кутаради.

Ўзувчи махорати тез юксала берди. Орадан сал фурсат утиб ёзилган “Улокда” номли ҳикояси аввалги асарлари билан тенгалаштириб булмайдиган даражада юкоридир. Энди бу асарда ташвикотчилик, ҳикоячининг ўринини санъаткор эгаллайди. Энди бу асарида муаллиф воқеа-ҳодисаларни образлар орқали бадиий гавдалантиради. Ўзувчи холис туриб, ҳодисаларга аралашмайди. Уларни бегубор бола нигохи орқали бор холича ифодалайди. Бу ҳикоя фақат Қодирийнинг ютуги бўлиб колмай, ўзбек реалистик ҳикоячилигининг етук намунасидир.