Абу Райхон Беруний таълим тарбия хакида

Оглавление/Munadarija

Reja

1. А.Р.Берунийнинг хаёти ижодий фаолияти ва ижтимоий дунёкараши.

2. Урта Осиёда фан ва маданият тараккиётида тутган урни

3. Унинг асарлари ва унда инсон камолоти ва тарбиясига багишланган гоялар.

4. Унинг дунё педагогика фани тараккиётига багишланган гоялар

Qisqacha

Беруний Хоразм пойтахтида хижрий 362 йилда, милодий 973 йилда тугилган. Унинг тарбияси билан Абу Наср Ирокий шугуланади.

Х асрнинг биринчи яримида Хоразм 2 кисимга булиниб, буларнинг бирида, яъни жанубий кисмида Шох Абу Абдулло Мухамад, иккинчи кисмида, шимолий кисмида эса Хоразм амири Маъмун ибн Мухаммал хукумдор эди. 995 йилда бу икки хукмдор уртасида тахт учун булган куршлар Маъмун ибн мухаммад галабаси билан тугади. Ягона Хоразм давлати ташкил топди.

Хоразмшох Абдуллонинг енгилиши Кот шахрида тинчгина илм билан шугулланаётган кишилар хетига салбий таъсир курсатди. Шулар каторида 22-23 ёшлардаги Беруний хам илмий ишларини тухталиб, дастлаб Журжон сунгра Рай шахрига кетишга мажбур булди. 995-997 йилларда Рай шахридаги расадхонада кузатиш ва улчаш ишларини олиб борди.

У бошлангич таълимни кишлогдаги мактабда олган, сунгра йирик мунажжим ва математик Абу Наср ибн Ирок таълим-тарбиясида улгайган. У 17 ёшда ёш мунажжим олим сифатида танилди. Беруний Хоразм, форс, араб, юнон, санскрит ва яхудий тилларини пухта урганган.

Журжон хокими Кобус ибн Вишмигир саройида илмий ижод килиш учун кулай шароитга эга булиб, ёшлигида туплаган материаллари асосида китоб ёза бошлади. 1000 йилда эса Беруний «Кадимги халклардан колган ёдгорликлар» номли китобни ёзиб тугатади 1004 чи йилнинг бошларида у Маъмун 2 томонидан Хоразмга чакириб олинади ва саройда шохнинг якин маслахатчиси сифатида курсатади. Беруний арабча шерлар ёзади. Беруний «Утмиш ёдгорликлари», «Хоразмнинг машхур аодлари», «Геодеазия», «Минералогия», «Хиндистон», «Фармокология», «Конуни Маъсудий» ва бошка асарларни яратган.

1010-1017 чи йилларда А.Р.Беруний Акалик ва узунлик жугрофик нукталарни хисоблаб чикди. 1016 йилда «Куёш харакатини аниклаш йули» деган китобни ёзиб тугатди. «Маъмун академия»си Беруний учун фан чуккиларини забт этишга ёрдам берди. 1029-1034 йилларда булмиш-Рахонга атаб «Китоб ат тавхим» , яъни «Фалаккиёт санъати» мукадиммасии тушинтириш китоби асарини 1048 йил охирида «Китоб ас-Сайдони» сингари асарларини яратди.

Ал-Беруний 150 дан ортик ноёб дурдона китоблар ёзиб колдирди. Шулардан бизгача 30 дан ортик китоби етиб келган.