Халқаро хусусий ҳуқуқда оила муносабатлари.

Турли давлатлар оила ҳуқуқининг моддий-ҳуқуқий нормалари ўта ранг-баранглик билан тавсифланадики, бу ҳол амалда хорижий элементли ҳуқуқий муносабатларга доир турли масалаларни ечишда коллизиялар юзага келишига сабаб бўлади. Масалан, айрим мамлакатларда эркаклар ва аёллар тенг ҳуқуқли эмас, аксарият давлатлар қонунчилиги бир никоҳлиликдан келиб чиқади, аммо баъзи мамлакатларда полигамияга йўл қўйилади. Қўлланиладиган ҳуқуқни белгилаш учун никоҳ тузилган жой қонуни, суд жойлашган ер қонуни, эр-хотиннинг фуқаролиги қонуни қўлланилади.