Munadarija
Режа:
- «Диншунослик» фанининг мақсади, предмети, тузилиши
- «Диншунослик»нинг асосий хусусиятлари ёки унинг бахс мавзуси (предмети).
«Диншунослик» фанининг мақсади, предмети, тузилиши
Собиқ СССРда «Илмий атеизм асослари» курси ўқитилиб, асосий эътибор динларни танқид қилиш, диний имон-эътиқодни қоралаб, унинг ўрнига худо ва бошқа илоҳий кучларни инкор қилувчи, яъни худосизликка ўргатувчи атеистик билимлар талабалар онгига, руҳиятига ва дунёқарашига сингдирилар эди.
«Илмий атеизм асослари»ни ўз вазифасидан чалғитиб, уни сиёсат учун хизмат қилишига уриниб, дин ва диний эътиқодни жамият ҳаётидан ва талабалар қалбидан бутунлай суриб чиқаришга ҳаракат қилинганда кўпинча виждон эркинлиги қонун-қоидалари қўпол равишда бузиларди.
Бу эса айрим хушёрроқ талабаларнинг пинҳоний, баъзан эса очиқдан-очиқ норозилигига сабаб бўлар, аҳолида илмий атеистик тарғиботга нисбатан ишончсизлик пайдо қилар, оқибатда «Илмий атеизмнинг» обрў-эътибори тушиб кетган эди.
Асосий хусусиятлари ёки унинг бахс мавзуси (предмети)
«Диншунослик» фанининг, бизнингча қуйидаги асосий хусусият ва йўналишлари борки, уларни бир бутун, яхлит ҳолда олиб қаралгандагина бу фаннинг бахс мавзусини тўғри ва тўла баён қилиб, мазкур фаннинг моҳиятини, мазмунини мақсадларини яққол сезиб, тушуниб олиш мумкин бўлади.