Христианлик фирқалари

Режа

  1. Христианлик фирқалари
  2. Адвентистлар фирқаси
  3. Баптистлар фирқаси
  4. Илк христианлик фирқаси
  5. Христианликда учрайдиган баъзи диний унвон, лавозим ва атамалар изоҳи

Кириш

Христианлик. Секта лотинча-«ажралган», «узилган», «мазҳаб» демак-дир. Ҳукмронлик  қилувчи ёки ўтмишда ҳукмронлик қилган диний йўналишдан ажралиб чиққан диний мазҳабни одатда ана шу сўз билан аталган. Христианликда барча йўналишларда ҳам фирқалар бор. Айрим секталар мустақил диний оқимга айланиб кетган. Христианликнинг ўзи дастлаб яҳудий динидаги секта бўлганлиги бошда айтиб ўтилган эди.

Адвентистлар фирқаси

Адвентистлар (лот.-воқе бўлиш) протестанцизм сектаси. Секта XIX асрнинг биринчи ярмида АҚШда вужудга келган.

Унинг асосичиси Уильям Миллер (1782-1849) «Муқаддас ёзувлар ва 1843 йилда ёзилган Исонинг иккинчи марта воқе бўлиши» ҳамда унинг шахсан 1000 йиллик ҳукмронлиги ҳақида тарих далиллари» китобида Библия таркибига кирадиган пайғамбарлар китобларига суяниб, Исонинг иккинчи марта келишига доир ўзи белгилаган муддатни асослашга уринган.

Бу фикр АҚШда майда буржуазия томонидан қўллаб-қувватланди.