Kundalik.com xodimlar uchun mobil ilova

Оглавление/Munadarija

Kundalik.com xodimlar uchun mobil ilova

Mobil dasturini Play Market-da yuklab olish mumkin (Android foydalanuvchilari uchun). yuklash >>

Dasturga kirish Kundalik.com Tizimidagi foydalanuvchi logini va paroli orqali amalga oshiriladi.

Ta’lim tashkilotini tanlash

Agar xodimning profili bir nechta ta’lim tashkilotlarida ro‘yxatga kiritilgan bo‘lsa, u o‘zi ma’lumot ko‘rishni istagan tashkilot profilini tanlashi mumkin. Ko‘rish uchun tashkilotning avatarini bosish kerak.

 

_________22-01-2020_104818.png

«Muhim» bo‘limi

«Muhim» bo‘limida ikkita blok ko‘rsatiladi:

«Jurnalni yuritish» bloki;
«Yozuvlar» bloki.
«Jurnalni yuritish» bloki

«Jurnalni yuritish» blokida uy vazifalari topshirilmagan va baholanmagan darslar soni to‘g‘risida ma’lumotlar mavjud.

Blokda kiritilmagan baholar ko‘rsatkichi yoki uy vazifalar topshirilmagan ko‘rsatkichi ko‘rsatilishi mumkin: o‘tgan darslar uchun qizil ko‘rsatkichlar va kelgusi darslar uchun ko‘k ko‘rsatkichlar belgilanadi.

Xodim faqat dars jadvalida fan bo‘yicha o‘qituvchi sifatida belgilangan darslarning ko‘rsatgichlarini ko‘radi.

_________22-01-2020_105013.png

Quyidagi xolatlarda «Baholar bilan muammolar mavjud» degan xabar paydo bo‘ladi:

dars o‘tkazilgan kundan ikki haftadan ko‘p vaqt o‘tmagan, lekin bir kundan ko‘proq vaqt o‘tgan bo‘lsa;
dars uchun bitta xam baho kiritilmagan;
dars uchun «Dars o‘tkazildi» bandida tasdiq belgisi ko‘rsatilmagan.
Quyidagi xolatlarda «Uy vazifasi bilan muammolar mavjud» degan xabar paydo bo‘ladi:

ushbu fan bo‘yicha dars, dars jadvaliga muvofiq, yaqin kunga belgilangan;
ushbu dars kuni uchun fan bo‘yicha uy vazifasi kiritilmagan.
Eslatma: agar bir kunda, sinfda fan bo‘yicha ikkita dars o‘tkazilsa, ushbu ikkita darsning kamida birida uy vazifasi kiritilgan bo‘lsa, ikkinchi dars uchun uy vazifasi topshirilmagan deb xisoblanmaydi.

Darslar soni ko‘rsatilgan tugmani bosganingizda, darslar ro‘yxatida quyidagi ma’lumotlar ochiladi:

sinf;
fanning nomi;
dars o‘tkazilgan sana.

«Yozuvlar» bloki

«Yozuvlar» blokida xodimning akkaunti ro‘yxatga kiritilgan barcha maktablar profillarida oxirgi ikki hafta ichida nashr etilgan e’lonlar va yozuvlar ko‘rsatiladi.

_________22-01-2020_105127.png

Ilovada faqat sinflar uchun yozuvlar yaratilishi mumkin, butun ta’lim muassasasi uchun yozuvlar yaratish imkoniyati mavjud emas.

Xabarni bosganingizda, yozuv sahifasi sharhlar bilan ochiladi, shuningdek o‘z sharhlaringizni qo‘shish uchun maxsus maydon mavjud bo‘ladi.

_________22-01-2020_105207.png

«Dars jadvali» bo‘limi

«Dars jadvali» bo‘limida tanlangan kun uchun o‘qituvchining darslari ko‘rsatiladi.

Bo‘limda o‘quv yili doirasida hafta yoki kunlar bo‘yicha yo‘naltirishlar mavjud. «O‘q» (ko‘rsatgich) belgisini bosganingizda, siz haftani tanlashingiz mumkin, va darsning sanasini bosganingizda, bir kunni tanlashingiz mumkin.

Bir kunlik dars jadvali sahifasida darslar bloki mavjud. Har bir blokda sinf haqida ma’lumot, fanning nomi, dars o‘tkazilish vaqti, topshirilgan uy vazifasi ko‘rsatilgan.

_________22-01-2020_105250.png

Қўшимча блокда киритилмаган баҳолар кўрсаткичи ёки уй вазифалар топширилмаган кўрсаткичи мавжуд бўлиши мумкин: ўтган дарслар учун қизил кўрсаткичлар ва келгуси дарслар учун кўк кўрсаткичлар белгиланади. Кўрсаткични босганингизда сиз тегишли бўлимларга: уй вазифасини топшириш экранига ёки «Журнал» бўлимига ўтасиз.

 

_________22-01-2020_110521.png

 

Дарс саҳифаси

Танланган дарснинг саҳифасида қуйидаги ҳаракатлар мавжуд:

  • ҳисобот даврига киритилган фан журналига ўтиш;
  • дарс ўтказилгани ҳақида тасдиқ белгисини киритиш;
  • дарс учун мавзу киритиш;
  • ушбу ва кейинги дарслар учун уй вазифаларини қўшиш, таҳрирлаш;
  • дарсда ўтказиладиган ишни қўшиш ёки таҳрирлаш.

mceclip7.png Агар жорий дарс учун баҳолар киритилмаган бўлса, экраннинг юқори қисмида «Баҳо йўқ» ва  агар уй вазифаси топширилмаган бўлса – «Уй вазифаси йўқ»  хабари кўрсатилади.

 

_________22-01-2020_110744.png

 

Дарс ҳақидаги умумий маълумотлар кўрсатилган блокда сиз дарс ўтказилгани ҳақида тасдиқ белгисини киритишингиз мумкин. Блокда, шунингдек, дарс мавзуси ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган.

 

_________22-01-2020_110943.png

 

«Дарс мавзусини қўшиш» тугмачасини босганингизда, дарс мавзусини яратиш учун махсус саҳифа очилади.

Агар дарс мавзуси илгари яратилган бўлса, уни босганингизда, дарс мавзусини таҳрирлаш учун саҳифа очилади.

 

_________22-01-2020_111058.png

 

«Ушбу дарс учун уй вазифасини қўшиш» тугмачасини босганингизда, жорий дарсга уй вазифасини яратиш учун саҳифа очилади ва «Кейинги дарс учун уй вазифасини қўшиш» тугмачасини босганингизда, фойдаланувчи фан бўйича ўқитувчи сифатида тайинланган кейинги дарснинг саҳифаси очилади.

Агар УВ аввалроқ яратилган бўлса, уни босганингизда уй вазифасини таҳрирлаш учун саҳифа очилади. Уй вазифаларини таҳрирлаш саҳифасида сиз маъмур томонидан киритилган баҳолаш турини, баҳоларнинг журналда кўринишини танлашингиз, шунингдек тавсиф қўшишингиз мумкин.

 

_________22-01-2020_115916.png

 

«Яна иш қўшиш» тугмачасини босганингизда, дарсни баҳолаш турини, дарсдаги иш турини танлаш, шунингдек ишнинг тавсифини киритиш мумкин бўлган саҳифа очилади.

mceclip12.png Уй вазифаси ва иш турини мобил илова орқали ўчириб бўлмайди.

Эслатма: дарс маълумотларини таҳрирлаш ҳуқуқига эга бўлмаган ўқитувчи дарс мавзусини, уй вазифасини ва иш турини таҳрирлаш ва қўшиш тугмачаларини кўрмайди.

«Журнал» тугмачасини босганингизда, дарслар саҳифасида экраннинг юқори ўнг бурчагида  жорий ҳисобот даври учун фан бўйича журнал очилади.

«Журналлар» бўлими

Бўлимда журналлар икки гуруҳга бўлинади:

  • «Синф раҳбари» — ёрлиғда ходим синф раҳбари деб тайинланган сифлар кўрсатилади;
  • «Фанлар» – ёрлиғда дарс жадвалида фан бўйича асосий ёки ўринбосар ўқитувчи деб тайинланган дарслар кўрсатилади.

Журналлар синфлар бўйича гуруҳланган. Синф рақами / номининг ўнг томонида «Синф саҳифаси» тугмаси кўрсатилган, ушбу тугмани босиш орқали синф саҳифасига ўтиш амалга оширилади.

Журнал картасига босилганда журналга ўтиш амалга оширилади ва фаннинг номи, ўқувчилар гуруҳи, шунингдек «Баҳо йўқ» ёки «Уй вазифаси йўқ» кўрсаткичлари кўрсатилади.

mceclip12.png Журналлар фақат жорий ҳисобот даври учун кўрсатилади. Бошқа ҳисобот даврига тегишли журнални танлаш учун сиз журнални очинг ва кейин юқори ўнг бурчакда ҳисобот даври номини босинг.

 

_________22-01-2020_120255.png

 

Агар битта фан бўйича синфда бутун синф учун ва алоҳида кичик гуруҳ учун дарслар мавжуд бўлса, фан бўйича журналлар рўйхатида иккита журнал кўрсатилади.

 

_________22-01-2020_120426.png

 

Эслатма: агар ўқитувчи синфга фан бўйича фақат битта дарс ўтказган холатда ҳам, у,  «Фанлар» ёрлиғида ушбу синф журналини кўради.

Фан бўйича журнал саҳифаси

Фан журналида жорий ўқув куни тўқ сариқ ранг билан белгиланган. Шунингдек, дарс кунининг ёнида кўк ва қизил кўрсаткичлар кўрсатилиши мумкин, бу дарсда уй вазифаси ёки баҳолари йўқлигини билдиради.

 

_________22-01-2020_120641.png

 

Дарс кунини босганингизда меню пайдо бўлади, унинг ёрдамида қуйидаги ҳаракатларни бажариш мумкин:

  • Уй вазифасини қўшиш;
  • дарсдаги иш турини қўшиш;
  • синф саҳифасига ўтиш.

 

_________22-01-2020_120746.png

Журналда ҳар бир ўқувчининг фамилияси ва исми, белгилар киритиш катакчаларининг тепасида кўрсатилади. Ўқувчининг фамилияси ва исмининг ўнг томонида ўртача (ўртача оғирликдаги) балл кўрсатилади.

Эслатма: баҳолар киритилгандан сўнг, ўртача (ўртача оғирликдаги) баллни ўзгартириш учун сиз экранни қайта юклашингиз керак.

Баҳолаш учун қуйидагилар зарур:

  • тегишли катакчани босинг;
  • пайдо бўлган панелда белги ёки баҳони босинг.

 

_________22-01-2020_120911.png

 

Эслатма: агар керак бўлса, баҳолаш режимини «Иккиталик баҳо» тугмачасини босиш орқали иккиталик баҳога ўзгартириш мумкин.

Шунингдек, ОЗ, Б/О, Ў/Ў ТМ белгиларини киритиш мумкин. Улар Android -да баҳолар рўйхатининг охирида жойлашган.

Агар фойдаланувчи синф ўқитувчиси бўлса-ю, лекин танланган дарсга тайинланган ўқитувчи бўлмаса, унда у учун баҳолар қўшиш тугмачалари блокланади, фақат мавжудлик белгилари учун тугмалар фаол бўлади.

Мавжудлик белгисини ўрнатиш учун:

  • тегишли катакчани босинг;
  • пайдо бўлган панелнинг ўнг қисмида керакли ҳарфни босинг.

 

_________22-01-2020_121115.png

 

Баҳо / белгини олиб ташлаш учун:

  • керакли катакчани босинг;

  • «Ўчириш» тугмасини босинг.

Эслатма:

  • фанни олиб борувчи ўқитувчи, «УВ ва баҳолар» блокига кириш ҳуқуқига эга бўлган муҳаррир ёки маъмур баҳони ва мавжудлиг белгисини ўчириб ташлаши мумкин;
  • Синф раҳбари ўзи дарс олиб бормайдиган фанлар журналида фақат иштирок этиш белгисини олиб ташлаши мумкин.

Журналдаги кул рангли катакчалар қуйидагини билдиради:

  • дастурни ишга туширган фойдаланувчи дарсга ўқитувчи сифатида тайинланмаган ва администратор ёки синф раҳбари эмас;
  • баҳо киритиш вақтида ўқувчи синф аъзолигига эга эмас;
  • баҳоларни таҳрирлашга рухсат берилган давр муддати тугади.

Бошқа  ҳисобот даври журналига ўтиш учун саҳифанинг юқори ўнг бурчагидаги (Android учун) тақвим белгисини босинг.

Синф саҳифаси

Синф саҳифасида танланган синф ёзувлари намойиш этилади. Барча ёзувлар саҳифада яратилиш санаси бўйича тартибланган.

Иловада фақат синфлар учун ёзувлар яратилиши мумкин, бутун таълим муассасаси учун ёзувлар яратиш имконияти мавжуд эмас.

Синф саҳифасида ёзув яратиш учун қуйидагилар керак:

  • «Журналлар» бўлимига ўтинг;
  • кейин синф саҳифасига ўтинг;
  • қалам белгисини босинг (Android учун).

 

_________22-01-2020_121552.png

 

Хабарни босганингизда, ёзув саҳифаси шарҳлар билан очилади, шунингдек ўз шарҳларингизни қўшиш учун махсус майдон мавжуд бўлади.

Оффлайн-режими ва синхронлаш

Илова, интернетга кирмасдан, баҳоларни ўрнатиш / ўзгартириш / ўчириш, дарс мавзусини ва уй вазифаси матнини ўзгартиришга имкон берадиган офлайн-режимини амалга оширади.

Ўзгаришлар интернет уланиши топилмагунча ва киритилган маълумотлар юборилмагунча сайтда кўрсатилмайди, яъни: синхронланмайди.

Тармоққа уланганда қуйидагиларни бажаришингиз мумкин:

  • тизимга маълумотларни автоматик юборилишини кутиш;
  • «Профил» бўлимидаги «Маълумот юбориш» тугмачасини босиш орқали маълумотларни мажбурий юборишни бошлаш.

mceclip20.png Агар синхронлаштирилмаган ўзгаришлардан кейин 24 соатдан кўпроқ вақт ўтган бўлса, «Read-only» ( фақат ўқиш) режими ёқилади, тизим маълумотларни таҳрирлашни тақиқлайди ва сиз таҳрирлашга уринаётганингизда тақиқлаш хабари пайдо бўлади, масалан, «Белгини ўзгартира олмайсиз».

Эслатма: ҳали синхронлаштирилмаган маълумотлар ҳақида батафсил маълумотни «Профил» бўлимида кўришингиз мумкин.

Профил бўими

«Профил» бўлимида дастурга криган фойдаланувчи ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.

 

_________22-01-2020_121828.png

 

Юқорида, фойдаланувчининг аватари ва унинг исм фамилияси кўрсатилади. Пастроғда «Қўллаб-қувватлаш учун ёзиш» тугмачаси мавжуд, бу сизга қўллаб-қувватлаш хизматига юбориш учун маълумотлари киритишга ёрдам беради. Пастроғда тилни танлаш учун тугма ҳам мавжуд.

Пастда синхронлаш ҳолати тўғрисида маълумотлар жойлашган: иловада тизимга юборилмаган ўзгаришлар киритилганми ёки йўқми.

Агар юборилмаган ўзгаришлар бўлмаса, блок вақтни кўрсатмасдан охирги синхронлаш санасини кўрсатади.

Агар юборилмаган ўзгаришлар бўлса, блокда қуйидагилар акс этади:

  • юборилмаган баҳолар, дарслар, иш ва уй вазифаларининг умумий сони;
  • «Тафсилотлар» тугмачаси босилганда, юборилмаган ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумотлар кўрсатилган экран пайдо бўлади;
  • Агар бирон бир сабабга кўра тармоққа уланганингизда синхронлаш бошламаган бўлса, маълумотларни юборишни бошлаш учун «Маълумотларни юбориш» тугмачасини босинг.

 

_________22-01-2020_122229.png

Ушбу бўлимда «Аккаунтдан чиқиш» тугмачаси мавжуд, уни босганингизда профилдан чиқасиз.

mceclip20.png Агар дастур синхронлаштирилмаган маълумотларга эга бўлса, унда сиз профилдан чиққанингизда улар ўчирилади. Маълумот йўқолишининг олдини олиш учун ушбу ҳолатда хабарнома кўрсатилади.

Юборилмаган маълумотлар ҳақида огоҳлантириш саҳифаси

Ушбу бўлимда маълумотлар тури бўйича гуруҳланган юборилмаган ўзгаришлар ҳақидаги маълумотлар намойиш этилади: баҳолар, давоматлар, уй вазифаси, иш ва дарслар.

Агар дастур  «Read-only» «Фақат ўқиш» режимига ўтган бўлса ва тизим маълумотларни таҳрирлашни тақиқласа, сиз ҳал қилиш усулларидан бирини танлашингиз керак:

  • интернетга уланинг ва маълумотни синхронлаштиринг;
  • синхронлаштирилмаган маълумотни аввал сақланг ва кейин ўчиринг.

Тизимга компютер орқали ёки дастур орқали қайта киритилиши мумкин бўлган маълумотларни сақлаш учун қуйидагилар зарур:

  • саҳифанинг юқори ўнг бурчагида жойлашган «юклаб олиш» тугмачасини босинг mceclip23.png .
  • пайдо бўлган ойнада маълумотларни юбориш ва сақлаш учун қулай вариантни танланг.

Маълумотни ўчириш учун  Android –да ахлат қутиси белгисини босинг.

 

Платите на Kundalik.com >> 

Другие руководства на Kundalik.com >>

на kundalik.com отсюда переход>>