Диннинг моҳияти жамият ҳаётида диннинг тутган ўрни

Режа

  1. Дин тушунчаси. Диннинг таърифи ва унинг изоҳи.
  2. Динни таърифлашга янгича ёндашишДиндорлар. Диндорлик ва диний кишилар онги Диний мафкура ва диний дунёқараш
  3. Динларнинг келиб чиқиши ва мавжуд бўлиб туришининг туб сабаблари (илдизлари), ҳозирги даврдаги диний фаолликнинг сабаблари
  4. Жамият ҳаётида диннинг тутган ўрни, бажарадиган ижтимоий функциялари.

Дин тушунчаси. Диннинг таърифи ва унинг изоҳи.

«Дин» атамаси немисчада религаре боғланмоқ феълидан ясалган, арабчада эса илоҳий кучларга иймон, эътиқод, ишонч, аҳлоқ деган маъноларни англатади. Илмий-фалсафий жиҳатдан эса бу атама маънавиятнинг бир элементи ҳисобланади.

Бизнинг фикримизча, дин-реал воқеликдан, ижтимоий ҳаётдаги нарса ва ҳодисларни табиат, жамият ва инсондан ташқарида деб ҳисоблайдиган, уларни ўзига хос тарзда акс эттирадиган маънавий эътиқод ва амалнинг бир туридир.

Дин-инсонга хос ҳис-туйғуларнинг алоҳида хусусияти бўлиб, диний ҳис-туйғулар диндорга (диндорларга) яхши кайфият, шод хуррамлик, ишонч, юпанч, умид бағишлайди; аксинча у ёмон, қўрқинчли, фалокат, ҳалокат, зарар келтирадиган ҳолатлар ва ёвуз кучлардан асровчи бир руҳий мадад манбаидир; инсонларга яхшилик ва нажот йўлини кўрсатиб, унга етакловчи маънавий қудрат тисмолини ифодалайди.

Скачать