Диншунослик фанига кириш

Режа

  1. Диншунослик курснинг предмети.
  2. Курснинг мақсади ва вазифалари.
  3. Диннинг функциялари.
  4. Курсининг амалий аҳамияти.

Курснинг предмети

“Диншунослик” диннинг пайдо бЎлиши ва ривожланиши тарихини, унинг ижтимоий, гносеологик, психологик илдизларини, турли хил динлар таълимотининг вужудга келиши ва шаклланишини Ўргатувчи фандир, таълимот ва Ўқув предметидир, у дастлабки диний тасаввурларнинг пайдо бЎлишидан уруғ-қабила, миллий ва жаҳон динлари пайдо  бЎлган даврда юз берган жараённи ҳамда жамият  тараққиётида дин билан боғлиқ бЎлган барча ижтимоий, ҳодисаларни, маънавий омилларни-мафкура ва ақидалар, урф-одат ва маросимлар, масжид ва диний ташкилотларнинг талаб ва тартибларини Ўрганиш, таҳлил қилишни кЎзда тутади.

Дин муаммолари ва ҳурфикрлиликка хос дастлабки ғоялар Марказий Осиёда-деизм, пантеизм, муътазилилийлик, бу Ўлкада яшаган, ижод қилган улуғ алломалар Мусо Хоразмий, Ахмад Фарғоний, Форобий, Беруний, Ибн Сино, Умар Хайёмнинг ижтимоий-фалсафий қарашларида, Ибн Рушиднинг “Икки ҳақиқат” таълимотида олға сурилган эди.

ХVII асрда Бобурнинг набираси Шоҳ Акбар, сЎнгра ХVIII асрда француз файласуфларининг динга, диний ташкилотларга муносабатлари ХIХ асрда илмий диншунослик доирасида янги оқим, йЎналиш ва назариялар юзага келишига катта туртки бЎлган. Бинобарин, ХIХ асрда мифологик мактаб (ака-ука Я. ва В. Гримм, М.Мюллер); антропологик мактаб (Л.Фейербах) ва бошқа мактаблар пайдо бЎлган. ХХ асрда диншунослик янада янги назариялар билан бойиган. Бунда швейцариялик психолог К.Юнг ва айниқса француз социологи Э.Дюркгеймнинг “коллектив онг” ҳақидаги таълимоти диққатга сазовордир.

Аммо Ўша давр диншунослиги динга Ўз ижтимоий-сиёсий қарашларини баён этар экан, бу қарашларини диний ташкилотлар манфаатлари билан боғланмаган, мафкуравий жиҳатдан бетараф қилиб кЎрсатмоқчи бЎлган. Бу уринишларни “асослаш”да турли фалсафий ҳамда ижтимоий назариялардан фойдаланган. Амалда эса илоҳиётга кЎпроқ ёндашган.

Курснинг мақсад ва вазифалари

Диншунослик курсини. Ўқитишдан 1-мақсад талабаларни дин ва диний таълимотларнинг диний талқинидан ташқари илмий тушунча, таълимот. назария, фалсафий хулосалар билан қуроллантиришдан иборат.