Христианлик

Режа

  1. Христианликнинг келиб чикиш тарихи
  2. Библия (Инжил) – христианликнинг муқаддас манбаи.
  3. Исо тўғрисидаги тасаввур ва ривоятлар

Христианликнинг келиб чикиш тарихи

Жаҳон динларидан бири Христианлик бўлиб, бу диннинг номи Ииусис Христос, бола худо – пайғамбар номидан олинган. Дунёдаги барча христианлар Ииусис Христос (Исо)нинг умматлари ҳисобланадилар.

Ҳозирги даврда христианлик энг кенг тарқалган дин бўлиб, Америка, Австралия, Европа, Осиё қитъаларида ва бошқа жойларда 2 миллиард христианлар мавжуд. Бу дин монотеистик ва жаҳон динидир. Христианлар дунёнинг 254 мамлакатида яшайдилар.

Христианлик янги эранинг 1 асри ўрталарида Рим империясининг Шарқий вилоятлардаги Иудея (ҳозирги Исроил), кичик Осиё (ҳозирги Туркия) ва Фаластин ҳудудларида яшайдиган мазлум халқлар ва қуллар орасида иудаизмнинг фирқаси сифатида пайдо бўлиб, сўнгра ундан ажралиб чиқди ва янги динга айланди.

Инжилда, Иоан Богословнинг «Ваҳийнома» асарида, Б.Спи-нозанинг «Илоҳиёт ва сиёсатга оид рисола»сида, Л.Фейербах-нинг «Христианликнинг моҳияти» асарида ва  бошқа манбаларда христианликнинг келиб чикиш тарихи, унинг ақидавий таълимоти, маросимлари, аҳлоқий ва ҳуқуқий қарашлари, ривоятлар баён этилган. 

Христианлик 325 йилда Рим империясида расмий мафкура ва давлат дини деб расмий равишда эълон қилинган эди.