Такрорлаш оператори

Программа бажарилишини бошқаришнинг бошқа бир кучли механизмларидан бири — такрорлаш операторлари ҳисобланади. Такрорлаш оператори «такрорлаш шарти» деб номланувчи ифоданинг рост қийматида программанинг маълум бир қисмидаги операторларни (такрорлаш танасини) кўп марта такрор равишда бажаради (итаратив жараён)