Барча замон ва маконларда маънавият(Манавиятшунослик) кучли, ишонч ва эътиқоди мустақкам миллат бир жону бир тан бўлиб, муаммоларни тез ва соз ечган, пешқадам бўлган. маънавият>>
Манавиятшунослик. Мафкуравий бирлиги ичидан ёки ташқаридан бузилган миллатлар эса, мағлуб бўлиб, мустамлакага айланган. Бунинг тарихий мисолини Билга хоқоннинг турк халқига бундан 1266 йил олдин тошга битилган мурожаатида хам кўрамиз. Бу битик мафкурасизликнинг аянчли оқибатларини тасвирлайди.
Билга хоқон турк элининг адашуви натижасида унинг бошига қанчалар фалокат ёғилганини куйиниб айтади. «Табғач халқи сўзи ширин, нафис ипаклари билан алдаб, йироқ халқни шундай яқинлаштирар экан. Яқин бўлгандан сўнг ёвуз илмини у ерда кўрсатар экан… Ширин сўзига, нафис ипаклигига алданиб, кўп турк халқи, ўлдинг. Эй, турк халқи, ўлдинг…» Telegram