Ўсимликларда азотнинг миқдори хакида

Ўсимликлар да азотнинг миқдори хакида

Ўсимликлар да азотнинг миқдори. Бу курс иши азот – ўсимиклар ҳаётий фаолияти учун зарур бўлган, асосий элдементлардан бирилиги, у оқсиллар, ферментлар, нуклеин кислоталар, хлорофилл, витаминлар, алкалоидлар ва бошқа бирикмалар таркибига кириши ва бошқа маълумотлар берилган.

Мундарижа

I Кириш.
II Асосий қисм.

  1. Атмосферада азот айланиши
  2. Ўсимликларда азотнинг миқдори.
    2.1 Азотнинг ўсимликлар томонидан ўзлашиши
    2.2 Аммиак ассимиляцияси
    2.3 Тупроқдаги азотнинг кўринишлари
  3. Азотли ўғитлар.
  4. Азотли ўғит турлари.
    4.1 Нитратли ўғитлар.
    4.2 Аммонийли ва аммиакли ўғитлар.
    4.2.1 Азотли суюқ ўғитлар.
    4.3 Аммоний-нитратли ўғитлар.
    4.4 Мочевина.
  5. Деҳқончиликда азот айланиши
    III Хулоса.
    IV Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати.

Кириш

Азотни биринчи марта 1772-йилда шотланд кимѐгари, ботаниги
ва врачи Д. Резерфорд ажратиб олган. У ѐнмагананлиги ва нафас
олишда иштирок этмаганлиги туфайли уни ―ҳаѐтчанмас‖ деб атаган
Иккита барқарор изотопи бор: N14 (99,635 %) ва N15 (0,365 %);
радиоактив сунъий изотоплари ҳам бор, булардан энг узоқ, мавжуд
бўладигани N13 дир (ярим емирилиш даври 10,08 дақиқа).

Саноатда азот суюлтирилган ҳавони парчалаб олинади [1; 6].
Азот – ўсимиклар ҳаѐтий фаолияти учун зарур бўлган, асосий
элдементлардан бири. У оқсиллар, ферментлар, нуклеин
кислоталар, хлорофилл, витаминлар, алкалоидлар ва бошқа
бирикмалар таркибига киради.

Азотнинг ўсимликлар қуруқ оғирлигидаги миқдори 1-3%. Азот билан озиқланиш миқдори ўсиш жараѐнига жиддий таъсир кўрсатувчи оқсиллар ўлчами ва синтезининг жадаллигини белгилайди.
Ўсимликларнинг ўзи учун нитратлар зарали эмас ва уларнинг тўқималарида кўп миқдорда тўпланади.

Аммо нитратларнинг ортиқча миқдори иссиққонлилар учун зарарли, чунки гемоглобиннинг ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади, организмни кислород билан таъминланишини бузади ва канцероген бирикмаларнинг ҳосил бўлишига сабаб
бўлади.

Етарли азотли озиқланиш ўсимликларнинг ҳосилдорлигини
оширади. Бунда барглар тўқ-яшил бўлади, ўсимликлар яхши
шохланади, оқсиллар синтези жадаллашган йирик барглар ва тўлиқ
шаклланган репродуктив аъзолар ҳосил қилади, узоқ муддат
ҳаѐтчанлигини сақлаб қолади.

Бу ўсимликнинг ва аъзоларининг
ѐшини, углеводлар билан таъминланиш даражисини, синтез
маҳсулотларининг ҳаракатини, фосфор, олтингугурт, калий, калций
ва микроэлементлар билан таъминланишини белгилайди.

Kechirasiz, bu mumkin emas.