Ўзбекистон. ХХ асрнинг сўнгги ўн йиллиги инсоният тарихида янги даврни бошлаб берди. Тоталитаризм, маъмурий-буйруқбозлик ва зўравонлик ғояларига таянган социализм барбод бўлди. Миллатчилик, ирқчилик, фашизм ғояларининг давоми бўлган коммунизм мафкураси инқирозга учраб, мустамлакачиликнинг сўнгги қўрғонлари қулади.
Башарият тақдирида инсон ва жамиятни озод этишнинг янги босқичи, ялпи янгиланишлар жараёни амал қила бошлади. Бундай тарихий ўзгаришлар дунё иқтисодий, маънавий ҳамда ижтимоий-сиёсий жараёнларининг илгари мисли кўрилмаган кенг миқёсли янгиланишлар палласига кирганлигининг равшан ифодасидир.