Христианликдаги йўналишлар

Режа

  1. Католицизм (Католик) йўналиши
  2. Католицизмнинг ақидалари:
  3. Католикларнинг диний маросимлари
  4. Православие йўналиши
  5. Протестант йўналиши

Христианликдаги йўналишлар

Бир бутун дин бўлган христианлик турли тарихий шарт-шароитлар, бу диннинг маҳаллий ҳукмдорлар манфаатларига, қулдорлик, феодализм ва капитализм тузумлари шароитига мослаштиришга қилинган ҳаракатлар туфайли турли йўналиш-лару секталарга бўлиниб кетган.

Ички инқироз ва ташқи ҳужумлар натижасида (герман қабилалари)   Рим   империяси 3-4 асрларда Ғарбий ва Шарқий қисмларининг ажралиб кетишига олиб келди. Рим империясининг Ғарбий қисмида майда мустақил давлатлар пайдо бўлди. Улардаги сиёсий ҳокимиятга нисбатан черковлар ҳукмронлиги устунроқ бўлиб, уларнинг Рим шаҳрида жойлашган бош черковга тобеълиги сақланиб қолди.

Лекин Шарқий вилоятлар Византия империя-си тизимида ягона давлат бўлиб, давлат сиёсий ҳокимиятига бўйсинарди. 1054 йилда Византия ҳудудидаги черковлар Рим марказий черковидан ажралиб кетди. Шу тариқа христианлик икки йўналишга — католиклар ва православие йўналишларига бўлинди.