Аҳоли даромадларини оширишда чакана савдони тутган ўрни ва уни ривожлантириш

Бозор иқтисодиёти муносабатларининг қарор топиб, ривожланиб бориши шароитида иқтисодий ислоҳотлар стратегияси иқтисодиётнинг ҳамма бўғинларида янги хўжалик муносабатларини мажмуавий ривожлантириш, бошқарувнинг эгилувчан ва мослашувчан тизимини шакллантириш, тадбиркорлик фаолияти учун зарур шарт–шароитларни яратиш, аҳолининг истеъмол товарлари ва хизматларига бўлган талабларини, уларнинг даромадлари ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда тўлароқ қондиришдан иборатдир.